Ошаётган маошлар, такси электрон лицензияси – 2019 йил 1 апрелдан нималар ўзгаради

Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар ва давлат қўмиталари раислари лавозимларига номзодлар Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 апр – Sputnik. Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали 2019 йил 1 апрелда кучга кирадиган ўзгаришлар ҳақида эслатма берди.

Тадбиркорлик соҳасида:

- бир кунлик жўжаларни экспорт қилишга рухсат этилади;

- тадбиркорлар фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш ва қонунийлиги устидан назорат қилиш Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан амалга оширилади;

- Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларга оид қарорлари назорат қилувчи органлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади;

Ўзбекистон сўмининг график белгисини жорий этиш таклиф этилди

- норуда фойдали қазилмалар мавжуд бўлган ер қаъри участкасидан геологик ўрганиш учун фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ариза келиб тушган кундан бошлаб 10 кундан ошмаган муддатда берилади.

Шунингдек, тадбиркорлардан қуйидаги ҳужжатларни олиш бўйича талаблар бекор қилинади:

- экспорт контракт рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома;

- мол сўйишни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсат гувоҳномаси;

- ер қаъри участкасидан фойдаланишда бузилган ерлар қайта тикланганлиги ҳақида хулоса;

- вояга етмаганларга мўлжалланган дори воситаларини реклама қилишга рухсатнома;

- қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар билан чакана савдо қиладиган тадбиркорлик субъектларининг савдо объектлари жойлашуви;

Ўқитувчиларга маош тўлаш тартибига оид қарор лойиҳаси тайёрланди

- ерларнинг барча тоифаларида геологик-суратга олиш, қидириш, геодезия ва бошқа турдаги қидирув ишларини олиб боришга рухсатнома.

2019-2021 йилларда маҳсулотининг камида 80 фоизини экспорт қиладиган тикув-трикотаж корхоналарининг кредитларини тўлаш харажатлари Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан қуйидаги тартибда қопланади:

- миллий валютада бериладиган кредитлар бўйича белгиланган фоиз ставкасининг 25 фоизи миқдорида;

- хорижий валютада бериладиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг 50 фоизи миқдорида;

- ноль ставкасини қўллаган ҳолда вужудга келган қўшилган қиймат солиғини қайтариш учун зарур бўлган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган кундан эътиборан 7 иш куни давомида солиқ тўловчига қайтарилади;

Ўзбекистонда 2019 йилда қарийб 1,5 млн тонна картошка етиштирилади

- биржа савдолари орқали пахта толасини сотиб олишда қатъий талаб қилинадиган банк кафолатлари бекор қилинади;

- хўжалик жамиятларининг кузатув кенгаши таркиби ва ижроия органи аъзоларини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тасдиқлаш бекор қилинади;

- автомобилда йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолияти электрон шаклда лицензияланади.

Туризм соҳасида:

- ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари туристларни автотранспортда кузатиб бориш ҳамда маданий мерос объектларида жамоат тартибини сақлаш бўйича пулли хизмат кўрсатиш ҳуқуқига эга;

Тошкентда янги такси пайдо бўлди - фойдаланувчилар ҳайратда

- транспортларда хавфсиз туризмни таъминлаш транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлинмалари томонидан амалга оширилади;

- туризм темир йўлларида содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш кузатувчи профилактика инспекторлари лавозимларини жорий этиш орқали поездларнинг ўзида амалга оширилади.

Давлат бошқаруви ва суд соҳасида:

- Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар ва давлат қўмиталари раислари лавозимларига номзодлар Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланади. Бунда номзодлар ўзларининг ҳаракатлар режаларини тақдим этиши лозим;

- барча даражадаги ижро этувчи ҳокимият органлари ва улар раҳбарлари фаолияти баҳолаб борилади;

- Ҳукуматнинг мавзули сайёр (очиқ) мажлислари тизимли асосда ўтказилади;

Ўзбекистон ташқи қарзи мунтазам ўсиб бормоқда – бу яхшими ёки ёмон?

- Бош вазир Ҳукумат аъзолари билан биргаликда ҳар чоракда Олий Мажлис палаталарига Давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисобот тақдим этади;

- суд ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига медиация институти жорий этилади. Медиация амалга оширилаётган пайтда ижро иши 15 кундан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб турилади;

- юридик ва жисмоний шахслар ўртасида ижара шартномаларини тасдиқлаш учун амалдаги давлат божи миқдори (405 460 сўм) икки маротаба камайтирилади.

Тиббиёт соҳасида:

- давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари 1,15 баравар оширилади;

Тиббиёт ходимларига қарши тажовуз учун жавобгарлик кучайтирилиши мумкин

- Тошкент шаҳрида тез тиббий ёрдам бошқармасининг янги автоматлаштирилган тизими жорий этилади (ушбу тизим 2019 йил 1 октябрдан республиканинг қолган ҳудудларида ҳам жорий этилади).

Мазкур тизим қуйидаги имкониятларга эга:

- аҳолининг чақирувларини қабул қилиш ва рўйхатга олиш, устунлик тартибида хизмат кўрсатиш лозим бўлган чақирувларни автоматик белгилаш;

- махсус автотранспорт ҳаракатини бошқариш, шу жумладан GPS-навигациядан фойдаланган ҳолда, кейинчалик босқичма-босқич рақамли радиоалоқага ўтиш орқали автотранспорт ҳаракатини мониторинг қилиш;

- тез тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган шахслар жойлашган жойни телефон (мобил) алоқаси орқали автоматик аниқлаш;

Тиббиёт ва давлат-хусусий шериклик: президент қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди

- тез тиббий ёрдам ёрдам бригадаларини мобил иловалар ёрдамида, шу жумладан имкониятлари чекланган шахслар учун чақириш;

- фойдаланиладиган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ҳисобга олиш;

- вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларни шошилинч хизматларининг ахборот тизимлари билан бирлаштириш;

- фуқаролар томонидан тез тиббий ёрдам станциялари фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва уларнинг рейтингини юритиш.