Зарафшонда сайёр қабул бўлиб ўтди  

Президент Давлат маслаҳатчиси ўринбосари, вилоят прокурори ва солиқ бошқармаси раҳбари иштирокида Навоий вилоятининг узоқ овулларида сайёр қабул бўлиб ўтди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 мар – Sputnik. Президенти Давлат маслаҳатчиси ўринбосари А.Усмоновнинг навбатдаги оммавий сайёр қабули Зарафшон шаҳрида ўтказилди, деб хабар қилмоқда  “Халқ билан мулоқт” гуруҳи администратори Mansur Abdusattarov.

Сайёр қабулда А.Усмонов билан бирга вилоят прокурори Ш.Аминов, вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи А.Бозоров, вилоятдаги бошқарма ва идоралар бошлиқлари ҳамда бошқа мутасаддилар иштирок этди. 

Олтита вазирлик ва давлат идоралари раҳбарлари Бухорода сайёр қабул ўтказади

Сайёр қабулда Учқудуқ тумани ва Зарафшон шаҳрида истиқомат қиладиган 110 нафар фуқароларнинг мурожаати қайд этилди. Аҳолини ташвишлантираётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан масъул шахслар бириктирилди.

Шунингдек, қабул чоғида Учқудуқ тумани ва Зарафшон шаҳрида жиноятчиликнинг олдини олишда фаоллик кўрсатган 4 та маҳалла ва овул фуқаролар йиғинлари раисларига китоблар совға қилинди.

Ундан ташқари Томди тумани “Ақтау” овулида ўтказилган оммавий сайёр қабулда аҳоли томонидан тщшган 26 та мурожаатлар ижро учун қабул қилиниб, назоратга олинди.