Тошкентда 8 тонналик сумалак барча хоҳловчиларга тарқатилди

Эллик нафар ошпаз томонидан тайёрланган сумалак таъмини барча истовчилар таътиб кўришлари мумкин бўлди. Ташкилотчилар баҳор таомини барча тошкентликларга ва пойтахт меҳмонларига тарқатдилар.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 мар – Sputnik. Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида улкан дошқозонда сумалак тайёрланди. Ошпазлар сўзларига кўра, Наврўзнинг бош таоми кутилгандан ҳам кўпроқ бўлди - 8 тоннадан ортиқ. Тайёр сумалакнинг қозон билан биргаликдаги оғирлиги 15 тоннага тенг бўлди.

Тошкентда 8 тонналик сумалак барча хоҳловчиларга тарқатилди

Sputnik Ўзбекистон мухбирининг хабар қилишича, ташкилотчилар рекорд ўрнатишни хоҳлашмади, улар бу акция хайрия акцияси бўлишини истадилар. Шу боис сумалак идишларга тақсимланиб, барча хоҳловчиларга тарқатилди. Шунингдек, меҳрибонлик уйларига юборилди.

Тошкентда 8 тонналик сумалак барча хоҳловчиларга тарқатилди

Шундай қилиб, тошкентликлар ва пойтахт меҳмонлари шу кунларда ажойиб таомни таътиб кўришдек ноёб имкониятга эга бўлишди.

Тошкентда 8 тонналик сумалак барча хоҳловчиларга тарқатилди