Шавкат Мирзиёев яна бир кўп фарзандли оилага ажойиб совға улашди

Давлат раҳбари шарафига Шавкат, Миромон, Мирзиё деб исм қўйилган учталик эгизаклар ота-онасига президент номидан автомобиль совға берилди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 мар – Sputnik. Бирданига уч эгиз дунёга келган Бухородаги кўп фарзандли оила ўз дилбандларига мамлакатнинг амалдаги раҳбари шарафига - Шавкат, Миромон ва Мирзиё деб исм қўйишга қарор қилди.

Анъанага мувофиқ бу воқеадан сўнг тез орада оилага янги Chevrolet Cobalt автомобили калити топширилди.

Шавкат Мирзиёев яна бир кўп фарзандли оилага ажойиб совға улашди

Бундан ташқари, оилага уч эгизакка мўлжалланган коляска ҳадя этилди.

Таъкидлаб ўтамиз, Ўзбекистонда учталик эгизакларга президент Шавкат Миромонович Мирзиёев шарафига исм қўйилиши ҳолати биринчи бор рўй бераётгани йўқ. Андижонда ҳам учталик эгизаклар отаси ўз фарзандларига Ўзбекистоннинг Биринчи президенти шарафига - Ислом, Абдуғани ва Карим дея исм қўйган эди.