Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёрати учун қўшимча авиарейслар қатнови йўлга қўйилди

Умра зиёрати даврида дин соҳасида фаолият юритаётган малакали ходимлар зиёратчиларга гуруҳ раҳбари сифатида хамроҳлик қилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ўтказилган давра суҳбатида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси билан биргаликда қўшимча авиарейслар қатнови йўлга қўйилаётганлиги маълум қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида Ҳаж шартномаси имзоланди

Хабарда таъкидланишича, Умра зиёрати даврида дин соҳасида фаолият юритаётган малакали ходимлар зиёратчиларга гуруҳ раҳбари сифатида хамроҳлик қилмоқда. Зиёратчиларга тиббий хизмат кўрсатилмоқда, қулай шароитга эга меҳмонхоналар ажратилган, фуқаролар 3 маҳал иссиқ таомлар билан таъминланган ва Саудия Арабистони Қироллигида транспорт масалалари тўлиқ ҳал этилган.

Маълумот учун, жорий йилда Республика бўйича 16 минг фуқаро Умра зиёратини амалга оширган бўлиб, Тошкент шаҳридан зиёратга 2,5 мингдан зиёд фуқаро бориб келган.