“Сникерсни тўхтатма!”: Тверьда 160 дона шоколад ўғирлаган ўзбекистонликка жазо тайинланди

Жиноятчи ўз айбини тўлиқ тан олган. У моддий аҳволи яхши эмаслиги учун бу жиноятга қўл урганини маълум қилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 мар - Sputnik. Ўзбекистон фуқароси гипермаркетдан шоколад ва IQOS чекиш мосламасини ўғирлади. Бу ҳақда Тверь шаҳар Пролетар туман суди матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, Кодиржон Жумабоев ўтган йилнинг ноябрь ойида Тверь шаҳридаги “Карусуль” савдо маркази омборхонасидан 30 дона IQOS 2.4 чекиш мосламаси ва 160 дона “Сникерс” шоколадини ўғирлаган.

Тверьда ўзбекистонлик автомобиль олиб қочди

Унинг гипермаркетга етказган моддий зарари 135 минг 491 рубль миқдорда баҳоланган.

Жиноятчи ўз айбини тўлиқ тан олган. У моддий аҳволи яхши эмаслиги учун бу жиноятга қўл урганини маълум қилган.

Суд ҳукм чиқаришда айбини тан олгани ва жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар  - унинг тўрт нафар фарзанди борлигини эътиборга олди. Шунинг учун унга 9 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони манзил-колонияда ўташ белгиланди. Суд ҳукми қонуний кучга кирмаган ва ҳукм устидан шикоят келтириш мумкин.