Шавкат Мирзиёев Бухорога жўнаб кетди

Ташриф доирасида саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари билан танишиш режалаштирилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 мар – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 29 март куни Бухоро вилоятига жўнаб кетди. 

Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Ташриф доирасида саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари билан танишиш, янги лойиҳаларни белгилаш ҳамда муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш режалаштирилган.