Самарқандда ёмғир ёғиши натижасида юзага келган тошқин тўғрисида расмий маълумот берилди

Самарқанднинг қатор кўчаларида 29 мартда бошланган сурункали ёмғир ёғиши натижасида сув тошиб чиқиш ҳолати кузатилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 мар – Sputnik. Самарқанднинг қатор кўчаларида 29 мартда бошланган сурункали ёмғир ёғиши натижасида сув тошиб чиқиш ҳолати кузатилди.

ФВВ маълум қилишича, ёмғир ёғиши натижасида Самарқанд шаҳрининг “Буюк Ипак йўли”, “Афросиёб”, “М.Қошғарий”, “Мир Саид Барака”, “Оби Раҳмат”, “Муқимий”, “Ўзбекистон”, “А.Темур”, “Конимех», “Мулён-Сочаки боло” чорраҳасидаги кўчаларига ариқлардан сув тошиб чиқиши ҳолатлари кузатилган.

Самарқандда ёмғир ёғиши натижасида юзага келган тошқин тўғрисида расмий маълумот берилди

Хабарда ёзилишича, бундан ташқари, “Зарафшон” МФЙдаги 8-уй, “Жомий” кўчасидаги 48-уй, “М.Қошғарий” кўчасидаги 16-уй, 18Б-уй, 20-уй, “Мир Саид Барака” кўчасидаги 73-уй, “Оби Раҳмат” кўчасидаги 4-уй, “Муқимий” кўчасидаги 31-уй, “Конимех” кўчасидаги 39-уйларнинг ҳовлиларига оқава сувлари кириш ҳолатлари қайд этилган.

Самарқандда ёмғир ёғиши натижасида юзага келган тошқин тўғрисида расмий маълумот берилди

Юзага келган вазиятни бартараф этиш тадбирларига вилоят Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Ёнғин хавфсизлиги бошқармалари, шунингдек, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги, Ободонлаштириш бошқармаси, вилоят “Сувоқава” ДУКнинг шахсий таркиби ва махсус техника воситалари жалб этилди.