Путин билан суратга тушган Айматовнинг невараси интернет юлдузига айланди

Чингиз Айтматовнинг беш ёшли невараси Россия ва Қирғизистон президентлари Владимир Путин ва Сооранбай Жээнбеков билан суратга тушди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 мар – Sputnik. Путин ва Жээнбеков билан суратга тушган Чингиз Айматовнинг невараси кейин интернет юлдузига айланди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилди.

Қирғизистон президенти Путинга Шерхан лақабли бўрибосар итни совға қилди – фото

Россия ва Қирғизистон президентлари Бишкекда совет ва қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматовнинг музей-уйига ташриф буюришди.

Ёзувчининг оила аъзолари улар учун экскурсия ўтказишди.

Давлат раҳбарлари ҳаётининг сўнгги 20 йилини ўтказган уйда жойлашган экспозицияларни томоша қилишди.

Путин ва Жээнбековга Айтматов ҳаёти акс этган расмларни кўрсатишди.

Экскурсиядан сўнг президентлар Айтматовлар оиласи билан бирга суратга тушишди.

Россия президенти матбуот хизмати фото-суратчиси ёзувчининг беш ёшли невараси Сулайман юзи ва қўли билан қилган кулгили ҳолатини тасвирга олади.