Флорида кўчалари заҳарли қурбақаларга тўлиб кетди – видео

Минглаб заҳарли қурбақалар Флориданинг Палм-Бич-Гарденс шаҳри кўчаларини тўлдириб юбориб, маҳаллий аҳолига ҳужум қилмоқда.
Sputnik

CBS This Morning порталининг маълум қилишича, ага қурбақанинг катталиги 20 см, вазни эса бир килограммгача етиши мумкин.

Қурбақалар боғлар, ҳовузлар, йўловчи йўлкалари ва ҳатто турар жой биноларини тўлдириб юборишди. Мутахассислар шаҳар аҳолисини диққатли бўлишга чақирмоқда. Чунки қурбақаларнинг боши заҳарли суюқлик билан қопланган. Айниқса, болаларни назоратсиз қолдирмаслик сўралган.

Қайд этилишича, қурбақалар ҳужумидан уй ҳайвонлари ҳам азият чекишлари мумкин.

Мутахассислар қурбақаларнинг шаҳарда пайдо бўлишини баҳорнинг ёмғирли бошлангани билан тушунтиришди.

Ага қурбақаси Флоридага Марказий ва Жанубий Америкадан келтирилган.