Вақти келди: Гуаидо Мадурони “ағдариш” санасини белгилади

Гуаидонинг маълум қилишича, шу куни мамлакат бўйлаб Николас Мадуронинг режимини ағдаришга қаратилган “тактик ҳаракатлар” ўтказилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 мар – Sputnik. Венесуэла парламенти спикери Хуан Гуаидо ўзининг Twitter’даги саҳифасида 6 апрелни “Озодлик операцияси” деб эълон қилди.

Венесуэлада номаълум шахслар Гуаидога ҳужум уюштиришди

Гуаидонинг маълум қилишича, шу куни мамлакат бўйлаб Венесуэланинг қонуний президенти Николас Мадуронинг режимини ағдаришга қаратилган “тактик ҳаракатлар” ўтказилади.

“6 апрель куни бутун мамлакат бўйлаб “Озодлик” операциясининг биринчи тактик ҳаракатлари бўлиб ўтади. Шу куни биз аллақачон шакллантирилган озодлик ва ёрдам қўмиталари билан тайёр ва уюшган ҳолда бўлишимиз лозим”, - дея ёзган у.

Бироқ у оппозиция аниқ нима қилиш ниятида эканлигига ойдинлик киритмаган.

2019 йилнинг январида Венесуэла парламенти спикери Хуан Гуаидо ўзини муваққат президент сифатида эълон қилган эди. Гуаидони АҚШ ва бошқа ўнлаб давлатлар қўллаб-қувватлаган. Россия, Хитой ва айрим давлатлар эса Венесуэланинг қонуний президенти Мадурони қўллаб-қувватлашда давом этишмоқда.