Тошкентда қарийб 500 грамм қуйма тиллани ютиб, учмоқчи бўлган аёллар ушланди

Фуқаролар умумий нархи 90 миллион сўмлик 26 дона қуйма тилла бўлакларини ютиб, Ўзбекистондан олиб чиқиб кетишга уринишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 мар – Sputnik. Тошкент аэропортида божхоначилар қарийб 500 грамм қуйма тиллани ютиб, учиб кетишга уринган фуқароларни ушлади.

Давлат божхона қўмитасининг хабар қилишича, “Тошкент-Амритсар” йўналиши бўйича  учиб кетмоқчи бўлган ва “яшил” йўлак орқали ҳаракатланган икки нафар фуқаролар божхона назоратидан ўтиш чоғида божхоначиларга ҳеч қандай ноқонуний буюмларни олиб кетмаётганликларини маълум қилишади.

Бироқ аэропортда ўрнатилган замонавий Body scanning қурилмасида ушбу шахслар текширувдан ўтказилганда уларнинг ички аъзоларида металл жисмлар борлиги ошкор бўлади.

“Г.Б. ва С.Х. лар жами  вазни 451 граммни ташкил этувчи, умумий нархи 90 миллион сўмлик  26 дона қуйма тилла бўлакларини ютган ҳолда юртимиздан олиб чиқиб кетишга уринишган экан”, - дейилади божхона хабарида.

Тошкентда қарийб 500 грамм қуйма тиллани ютиб, учмоқчи бўлган аёллар ушланди

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, авалроқ божхоначилар томонидан жами 8 дона қуйма тилла бўлакларини олиб ўтиш мақсадида ютиб олган шахс қўлга олингани ҳақида хабар қилган эдик.