ТОШКЕНТ, 28 мар – Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ яқин вақтларда “Чорсу” бозори, шунингдек бошқа бозорлар ва бекатларни нотўғри қўйилган автомашиналардан бўшатади. Бу ҳақда Podrobno.uz бошқарма бошлиғи ўринбосари Азизхон Умархоновга асосан хабар қилди.
Бу вазифа билан янги автоматлаштирилган AutoCon-SC/M мажмуалари шуғулланади.
“Бизда муаммоли объектлар рўйхати тузилган. Автоматлаштирилган мажмуалар учун барча “тўхташ тақиқланади” белгилари геолокацияси билан хариталар белгиланган. Улар бўйича ишлайди. Бироқ биз бозорларга, айниқса “Чорсу” бозори ва шаҳар марказидаги бекатларга эътибор қаратамиз”, - деб таъкидлади Умархонов.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент ИИББ ЙҲХБ AutoCon-SC/M тизимлари билан жиҳозланди. Бу тизим ёрдмида тўхтаб туриш қоидаларини бузилиши автоматик тарзда қайд этилади.
Машинанинг олд ойнасида маҳкамланган видеокамера 58 та давлатнинг рақам белгиларини аниқлайди ва йўл ҳаракати қоидалари бузилиши ҳолатларини автоматик равишда қайд этади.
Ҳайдовчилар томонидан "Тўхташ таъқиқланади" белгисини инкор қилиш махсус автомобилнинг шаҳар бўйлаб ҳаракатланиши давомида қайд қилиб борилади.
Қоидабузар тўғрисида маълумотлар онлайн-тарзда ЙҲХБ компьютер бошқарув тизимига келиб тушади.