Табиат мўъжизаси: аёл бир ойда икки марта туғди

Биринчи фарзанд февраль ойининг охирида туғилди, бир ойдан ўтгач, шу аёл яна ўғил ва қизни дунёга келтирди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 мар – Sputnik. Бангладешлик аёл биринчи фарзандини туққач, 26 кундан сўнг яна эгизакларни дунёга келтиради. Бу ҳақда AsiaOne нашри хабар қилди.

Россиялик шифокор ички кийимидаги фотосессияси учун кескин танқидга учради

20 ёшли Ариф Султона биринчи фарзанд февраль охирида туғади. Бироқ бир ойдан ўтгач, 22 март куни яна шифохонага тушади. Шифокор кўригидан сўнг, унда яна иккита бола борлиги маълум бўлди.

У ерда ёш она яна ўғил ва қизни дунёга келтиради. Содир бўлган ҳолат мўъжизага ўхшайди.

Шифокорлар аёлда ноёб аномалияни, яъни унда иккинчи бачадон борлигини аниқлашади.

26 март куни Султона шифохонадан иккита чақалоқ билан уйга қайтди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал ўз қобилияти билан ақшлик аёл ҳаммани ҳайратга солганди. Бу аёл тўққиз дақиқа ичида олти нафар фарзандни дунёга келтирганди.