ТОШКЕНТ, 28 мар – Sputnik. Иваново вилояти Кинешма шаҳридан бўлган шифокор-педиатр Анастасия Орлова ижтимоий тармоқда ички кийимидаги фотосессия учун кескин танқидга учради. Бу ҳақда РИА Новости маҳаллий “Кинешемец.ru” сайтига асосан хабар қилди.
Суратларни "ВКонтакте" ижтимойи тармоғида муаллиф Елена Шёголева жойлаштирди.
Айрим фойдаланувчилар фото-суратларнинг гўзаллиги ва моделнинг чиройлигига ижобий баҳо беришган. Бошқалар эса бу аёл болалар билан ишлайдиган шифокор бўла туриб бундай “эркинлик”ка йўл қўйганига эътирозлар билдиришди.
Бунга жавобан Орлова “Кинешемец.ru” сайтига берган интервьюсида, танқидчиларни унинг қабулига келиб, эътирозларни шахсан ўзига айтишга чақирди. Шунингдек, шифокор “чиройли фотосуратлар қилмоқчи бўлгани, ўзига янги либосларни кийиб кўришини” истагани айтади.
Бунга ўхшаш ҳолат биринчи марта содир бўлмаяпти. 2018 йил июнь ойида Омск вилояти купалникда фотосуратга тушган ўқитувчи ишдан бўшатилган. Шу ҳолатдан кейин россиялик ўқитувчилар ҳамкасбини қўллаб-қувватлаш мақсадида флешмоб ўтказишди.