Россия Қирғизистондаги авиабазаси учун тўловни оширди

Россия Қирғизистондаги авиабаза учун тўловни 4,5 миллион доллардан 4,79 миллион долларга оширди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 мар – Sputnik. Валдимир Путиннинг Бишкекка ташрифи доирасида Россиянинг Қирғизистондаги ҳарбий базаси ҳақидаги шартномага ўзгариш киритишга келишиб олинди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

“Россиянинг Қирғизистондаги ҳарбий базаси Республика мудофаа имкониятини мустаҳкамлайди ва Марказий Осиё ҳудудида муҳим хавфсизлик омили бўлиб хизмат қилади”, - деди Путин учрашув давомида.  

Россия ва Қирғизистон келажакда ҳам ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳада ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олишди.

Путиннинг янги лимузинини биринчи марта Қирғизистонда кўришади

Президент ёрдамчиси Юрий Ушаков айтишига қараганда, томонлар шунингдек, Россия ҳарбий базасига доир айрим ташкилий масалаларни ҳам муҳокама қилишган. Хусусан, 2012 йилда имзоланган ижара шартномаси қайта кўриб чиқилди.

Бироз олдин, норматив ҳуқуқий ҳужжатлар порталида Россия Қирғизистонга ҳарбий база ижараси учун тўлайдиган тўлов миқдори 291 минг долларга оширилиши хабар қилинагн эди. Шундай қилиб жами тўловлар миқдори йилига 4,5 миллион доллардан 4,79 миллион долларга етди.

Россиянинг “Кант” ҳарбий базаси Қирғизистонда 2003 йилнинг октябрь ойида очилган эди. Унинг асосий вазифаси КХШТнинг ердаги операцияларини ҳаводан ҳимоя қилиб туришдир. Ҳарбий базада Су-25СМ самолётлари ва Ми-8МТВ вертолётлари жойлаштирилган.