Афғонистон ва МДҲ чегарасида 10 мингдан ортиқ жангари тўпланган – Манилов

Афғонистон чегарасининг Тожикистон ва Ўзбекистон бўлагида вазият жуда мураккаб, Туркманистон бўлагида – хавотирли, деди генерал.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 мар – Sputnik. МДҲ чегара қўшинлари Афғонистоннинг шимолий чегараси яқинида  халқаро террорчи ташкилотларга таалуқли бўлган 10 мингга яқин жангарилар тўпланганини қайд этмоқда, деди МДҲ Чегара қўшинлари қўмондонлари Кенгаши ЧҚҚК координацион хизмати раиси Александр Манилов, РИА Новости хабарига асосан.

“Олинган маълумотларга кўра, Афғонистоннинг МДҲ чегарасига яқин бўлган ҳудудларида 10 мингдан ортиқ жангарилар тўпланган. Чегаранинг Тожикистон ва Ўзбекистон бўлагида - вазият жуда мураккаб, Туркманистон бўлагида – хавотирли”, - деди Манилов Тошкентда бўлиб ўтаётган мажлис давомида.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкентда МДҲ ЧҚҚКнинг 81- мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда Украина, Молдова ва Туркманистондан бошқа барча МДҲ давлатлари чегара қўшинлари вакиллари иштирок этмоқда.