Венесуэлада номаълум шахслар Гуаидога ҳужум уюштиришди

Венесуэланинг мухолиф парламенти спикери Хуан Гуаидога ҳужум уюштирилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 мар – Sputnik. Каракас шаҳрида номаълум шахслар Венесуэла мухолиф парламенти раҳбари Хуан Гуаидо автомобилига ҳужум уюштиришди.

РИА Новостининг маълум қилишича, сиёсатчи кўчада ўз машинасида кетаётиб, светофор олдида тўхтаган вақтда унинг олдига номаълум шахс югуриб келади. У машина эшигини очмоқчи бўлиб, уни оёқлари билан тепа бошлайди.

Россия ҳарбийларининг Венесуэлага ташрифи мақсади маълум қилинди

Транспорт воситаси жойидан қўзғалганда номаълум шахслар машинага қарата турли предметларни улоқтира бошлашади.

21 январ куни Венесуэланинг мухолиф парламенти спикери Хуан Гуаидо ўзини вақтинчалик президент деб эълон қилган эди. АҚШ ва бошқа бир қатор давлатлар Гуаидони тан олишди. Россия, Хитой ва айрим давлатлар эса Мадурони қўллаб-қувватлашда давом этишмоқда. Ўз навбатида АҚШ Венесуэланинг PDVSA - давлат нефт-газ компаниясига нисбатан санкция эълон қилди.

Пранкерлар Гуаидони чув туширишди