Тошкентда 61 та замонавий ҳожатхона қурилади

Нархи 100 миллион сўмга яқин бўлган замонавий ҳожатхона атрофида бепул wi-fi ҳудуди ҳам ташкил қилинган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 мар - Sputnik. Тошкент шаҳрида 2019 йилда 61 та замонавий санитария-гигиена шаҳобчаси қурилади, деб хабар қилмоқда ҳокимият матбуот хизмати.

Ушбу шахобчалар “аввало шаҳар аҳолиси, шунингдек Тошкентга ташриф буюрадиган меҳмонлар учун” қулай шароит яратиш мақсадида қурилмоқда.

Тошкентда 61 та замонавий ҳожатхона қурилади

Лойиҳа 2019 йилнинг инвестиция дастурига киритилган бўлиб, маблағларнинг 50 фоизи тадбиркор томонидан тўланмоқда, 50 фоизи эса “Ёшлар — келажагимиз” жамғармаси томонидан қопланади.

“Айни дамда ана шундай шаҳобчалардан 2 таси фойдаланишга топширилди. Уларнинг бири Яккасарой туманидаги Аския бозори ёнида жойлашган. Уни қуриш учун 100 млн.сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Иккинчиси эса Алишер Навоий номидаги кинотеатр яқинида иш бошлади. Бу лойиҳа учун эса  85 млн. сўм сарф қилинди”, - дейилган хабарда.

Хабарда шунингдек ушбу замонавий санитария-гигиена шаҳобчалари атрофида wi-fi ҳудудини яратиш ҳамда сайёҳлар учун муҳим маълумотларни жойлаштиришга ҳам эътибор қаратаётгани айтиб ўтилган.

Тошкентда 61 та замонавий ҳожатхона қурилади