Шерали Жўраев, Юлдуз Усмонова ва бошқа санъаткорлар мактабларга китоблар совға қилишди

Шерали Жўраев, Ортиқ Отажонов, Юлдуз Усмонова ва бошқа таниқли санъаткорлар Тошкент шаҳридаги 248-сонли ва Тошкент вилоятидаги 6-сонли мактабга ташриф буюришди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 мар – Sputnik. Таниқли санъаткорлар Тошкент ва Тошкент вилоятида жойлашган мактаб кутубхоналарига китоблар совға қилишди.

Бу ҳақда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳоров бошчилигида Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Комилов, таниқли сўз устаси Шукрулло Исроилов ва хонанда Зоҳиршоҳ Жўраев пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 248-сон мактабига ташриф буюришиб, мактаб кутубхонасига китоб совға қилишди.

Шерали Жўраев, Юлдуз Усмонова ва бошқа санъаткорлар мактабларга китоблар совға қилишди

Шунингдек, Ўзбекистон халқ артистлари Ортиқ Отажонов, Юлдуз Усмонова, Ғуломжон Ёқубовлар Тошкент вилояти, Қибрай туманидаги 6-сонли мактабга боришиб, шахсий кутубхоналаридаги турли жанрдаги адабиётлардан мактаб кутубхонасига совға қилишди.

Шерали Жўраев, Юлдуз Усмонова ва бошқа санъаткорлар мактабларга китоблар совға қилишди