ТОШКЕНТ, 27 мар – Sputnik. Департаментнинг Нукус шаҳар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Нукус шаҳри, Е.Алакўз кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб бораётган 2 та “ДАМАС” русумли автомашиналар тўхтатилиб кўздан кечирилганда, фуқаро Қ.Қ ҳеч қандай ҳужжатларсиз 2844 шиша “Қаратау” номли ароқларни сотиш мақсадида олиб кетаётгани аниқланган.
Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарда айтилишича, фуқаронинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, сотиш мақсадида сақлаб қўйилган умумий қиймати 233,9 млн. сўмлик жами 19 687 шиша алкоголь маҳсулотлари мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қ.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.