Ўзбекистон Малайзияга бодом экспорт қилади

Ўзбек бодоми Малайзиянинг Baraka Istithmar бренди савдо тармоғига етказиб берилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 мар – Sputnik. Ўзбекистон Малайзияга бодом экспорт қилишни йўлга қўяди. Podrobno.uz хабарига асосан.

Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорти юзасидан қўйилган чеклов бекор қилинди

Куни кеча Наманган вилоятига Baraka Istithmar савдо-саноат компанияси раҳбари Абдуллах Юсуф Аль Кадхи ташриф буюрди. У вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари ва фермерлик хўжалиги раҳбарлари билан музокара ўтказди.

Учрашув чоғида Ўзбекистон бодомини Малайзиянинг Baraka Istithmar бренди савдо тармоғига етказиб бериш бўйича экспорт шартномаси имзоланди.

Шартнома қиймати икки миллион долларни ташкил қилди.

Бундан аввал Baraka Istithmar компанияси Хоразм вилоятидан қурутилган меваларни Малазияга экспорт қилишга келишиб олганди.