GM Korea Ўзбекистонда эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи корхоналар очади

Кореялик ишлаб чиқарувчилар билан Ўзбекистонда автомбил эҳтиёт қисмлари заводлари очиш ҳақида меморандум имзоланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 мар - Sputnik. Бугун Сеулда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Корея бош вазирлари ўринбосарлари учрашуви доирасида “Ўзавтосаноат” АЖ,  “General Motors” ва “GM Korea Supplier Association” компаниялари ўзаро англашув Меморандуми имзолашди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея 2019-йилга мўлжалланган тадбирлар жадвалини муҳокама қилишди

Меморандумда айтилишига кўра, томонлар Ўзбекистон автомобил саноатини ривожлантириш мақсадида GM Uzbekistan янги автомобиллари учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга кореялик ишлаб чиқарувчиларни жалб қилишга келишиб олишган.

Компаниялар ушбу ишни амалга ошириш учун барча имкониятларидан фойдаланишади. Лойиҳаларни амалга оширишда тўғридан-тўғри хорижий сармояларни жалб қилишга катта эътибор қаратилади.

Шунингдек, учрашув давомида томонлар Ўзбекистонда 2019 йилнинг июн ойида эҳтиёт қисмлар етказиб берувчилар симпозиуми ўтказиш ҳақида  келишиб олишди. Симпозиум доирасида кореялик ҳамкорларга Ўзбекистонда бизнес юритиш учун барча имкониятлар яратиб бериш ваъда берилган.