ТОШКЕНТ, 27 мар – Sputnik. АҚШнинг Портленд шаҳрида маҳаллий шифохонанинг туғруқхонаси ишлаётган тўққиз нафар ҳамшира бир вақтнинг ўзида ҳомиладор бўлди. Бу ҳақда Maine Health тиббиёт маркази хабар қилди.
Аёллар апрелдан июлгача туғиши керак.
Maine Health маълумотига кўра, ҳамшираларнинг баъзилари биринчи марта она бўлмайди.
Аммо улар биргаликдаги иш тажрибаси, туғруқхонада ишлаши уларга фойда келтиради, деб ҳисоблайди.