Қирғизистонни собиқ биринчи хоними Зироатхон Мирзиёева таклифи билан Ўзбекистонга келди

Раиса Атамбаева 28 мартга қадар Ўзбекистонда меҳмонда бўлади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Қирғизистоннинг собиқ биринчи хоними Раиса Атамбаева 24 март куни ўғли Қодир билан Тошкентга учиб келди. Бу хабарни ижтимоий тармоқда Қирғизистон социал-демократик партияси расмий вакили Қундуз Жолдубаева тасдиқлади.

Жолдубаеванинг сўзларига кўра, Атамбаевани Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироатхон Мирзиёева таклиф этган.

"Улар дўстона муносабатда, Раиса Атамбаева ва Зироатхон Мирзиеёва мунтазам алоқадалар", — деган Жолдубаева.

Унинг сўзларига кўра, Атамбаевлар Бишкекка 28 март куни қайтиб боришади.