Ўзбекистон ФВВ уч кун сел келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди

2019 йил 27-30 март кунлари республиканинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 мар – Sputnik. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сел келиши хавфи ҳақида огоҳлантирди.

Хабарда айтилишича, 2019 йил 27-30 март кунлари республиканинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд.

“Тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳоли диққатига! Эҳтиёт чораларини кўришингизни, ҳамда авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда, ФВВнинг 10-50 рақамига мурожаат этишингизни илтимос қиламиз”, - дейилади ФВВ ахборотида.