БелАЗ Ўзбекистонга 20та роботлаштирилган самосвал етказиб беради

БелАЗ самосвалларини роботлаштириш уларнинг самарадорлигини 5-15%га оширади ва эксплуатация харажатларини 8%га камайтиради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 мар – Sputnik. Навоий тоғ-металлургия комбинати ва “Ўзбеккўмир”га яқин орада 20 та энг янги роботлаштирилган БелАЗ самосваллари етказиб берилади, деб хабар қилмоқда Podrobno.uz.

"БелАЗ" Ўзбекистонга самосваллар етказиб беради

Ушбу улкан самосвалларни рақамлаштиришда, Россиянинг ВИСТ ГРУПП компанияси ёрдам беради. Компания хабарига кўра, "Карьер" номли очиқ конларда ишлаётган самосвалларни роботлаштириш тизими уларнинг самарадорлигини 5-15 %га оширишга ҳамда эксплуатация харажатларини 8 %га камайтиришга ёрдам беради.

"Карьер" тизими жорий этилиши натижасида умумий харажатлардан 5-10 % иқтисод қилиш мумкин. Бу йилига 10 миллион тонна руда қазиб олинаётган конларда харажатлардан 1,3 миллион доллар  тежаб қолишга ёрдам беради, дейилган хабарда.

Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистон конларида 1000 га яқин Беларуссия самосваллари ишлайди. Корхона хабарига кўра, ўтган йил якунларига кўра, Ўзбекистон БелАЗнинг энг йирик мижозлари орасида иккинчи ўринга чиққан.