ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Ўзбекистонлик жангчи Муслим Омонов Москвада аралаш яккакураш бўйича FFC-2 мусобақасида ғолибликни қўлга киритди. Ушбу спорт мусобақаси Россия мигрантлар федерацияси шафелигида ўтказилди.
Ўзбек жангчиси Москвада мигрантлар ўртасидаги турнирда ғолиб бўлди
© Sputnik / Рубен Гарсия
Муслим Омонов жанг финалида 77 килограммгача вазн тоифасида туркманистонлик рақиби Жамшед Атаевни нокаутга учратди.
Ўзбек жангчиси Москвада мигрантлар ўртасидаги турнирда ғолиб бўлди
© Sputnik / Рубен Гарсия
Турнир ВДНХда Наврўз айёмини нишонлаш доирасида бўлиб ўтди. Мусобақада 10 та мамлакатдан бўлган 12 нафар жангчи иштирок этди.