Россияда ҳарбийлар учун алоҳида уяли алоқа оператори пайдо бўлади

Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 мар – Sputnik. Россиялик ҳарбийлар учун махсус уяли алоқа оператори пайдо бўлиши мумкин, деб хабар қилмоқда Ведомости нашри.

Мудофаа вазирлиги ҳузурида янги ташкил қилинаётган компания “Воентелеком” деб аталади ва у Tele2 виртуал оператори асосида фаолият юритади.

“Воентелеком” яқинда Роскомнадзордан бутун Россия ҳудудида ишлаш учун 5 йилллик виртуал оператор лицензиясини олган (Mobile Virtual Network, MVNO). 

Ҳарбийлар учун full MVNO тизими, жорий этилади. Бунинг натижасида ушбу тармоқда узатилаётган маълумотлар устидан тўлиқ назорат қилиш, турли шифрлаш тизимларини жорий этиш имкони пайдо бўлади, дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йилнинг март ойида Россияда ҳарбийлар учун уяли алоқа воситаларидан фойдаланиш, ҳарбий хизмат вақтида ижтимоий тармоқларда фаолият юритиш таъқиқланган эди.