Россия ҳарбийларининг Венесуэлага ташрифи мақсади маълум қилинди

Каракасга бортида 99 нафар рус ҳарбийлари бўлган икки самолёт келиб қўнган ҳамда 35 тонна юк олиб келинган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 мар – Sputnik. Шанба куни Венесуэла пойтахти Каракас шаҳридаги Майкетия халқаро аэропортига Россиянинг икки самолёти келиб қўнди. Бу ҳақда РИА Новости Каракасдаги манбасига таяниб хабар қилмоқда.

Пранкерлар Гуаидони чув туширишди

Манбанинг маълум қилишича, Россия ҳарбийлари Венесуэла вакиллари билан ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича маслаҳатлашувлар ўтказиш мақсадида ташриф буюришган.

Хабарда қайд этилишича, манба бу ҳодисанинг “ҳеч қандай таажжубли” жойи йўқлигини таъкидлаган, чунки бу икки давлат томонидан кўп йиллар илгари имзоланган шартномаларни амалга ошириш билан тўғридан-тўғри боғлиқ.

Венесуэла америкалик дипломатлардан мамлакатни 72 соат ичида тарк этишларини талаб қилди

Аввалроқ Венесуэланинг қатор йирик ОАВлари, жумладан, NTN Каракасга бортида 99 нафар рус ҳарбийлари бўлган икки самолёт келиб қўнганлиги ҳамда 35 тонна юк олиб келингани ҳақида хабар қилишган эди.

Эслатиб ўтамиз, 21 январ куни Венесуэланинг мухолиф парламенти спикери Хуан Гуаидо муваққат ҳукумат амал қилиши вақтига ўзини вақтинчалик президент деб эълон қилган эди. АҚШ ва бошқа бир қатор давлатлар Гуаидони тан олишди. Россия, Хитой ва айрим давлатлар эса Мадурони қўллаб-қувватлашда давом этишмоқда.