Бахтсиз ҳодиса сирдарёлик эркакнинг умрига зомин бўлди

Сирдарёда фуқаро ўз уйида “Камаз” русумли юк автомашинанинг ёқилғи бакини пайвандламоқчи бўлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Сирдарёда фуқаро бахтсиз ҳодиса сабабли вафот этди.

Бахтсиз ҳодиса қашқардарёлик аёлнинг умрига зомин бўлди

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг хабар қилишича, 2019 йил 24 март куни Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида яшаган Ғ.Ш. уйида “Камаз” русумли юк автомашинанинг ёқилғи бакини пайвандлаётган вақтида эҳтиётсизлиги туфайли ёқилғи баки ёрилиб кетган.

Оқибатда фуқаро жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда суриштирув ишлари олиб бормоқда.