Наврўзга бағишланган "кичик" марафон ғолиблари маълум бўлди

Тошкентда Наврўзга бағишлаб ўтказилган 5 километрлик марафон ғолиблари маълум бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 мар – Sputnik. Тошкентда Наврўзга бағишлаб ўтказилган 5 километрлик халқаро ярим марафон ғолиблари маълум бўлди деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Наврўзга бағишланган "кичик" марафон ғолиблари маълум бўлди

Хабарда айтилишига кўра,  эркаклар ўртасидаги баҳсда Отабек Тошқувватов марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди. Қизлар ўртасида эса Азизахон Мирзаакбаровага тенг келадигани топилмади.

Ғолиблар шоҳсупаси қуйидагича бўлди:
“Наврўз” марафони. 5 км, эркаклар:
1. Отабек Тошқувватов – 16:41
2. Ҳумоюн Маҳкамов – 16:54
3. Хуршид Аҳмадалиев – 16:57

Наврўзга бағишланган "кичик" марафон ғолиблари маълум бўлди

“Наврўз” марафони. 5 км, қизлар:
1. Азизахон Мирзаакбарова – 18:56
2. Шоҳсанам Хуррамова – 19:03
3. Маржона Баратова – 19:19

Марафонда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва бошқа мансабдор шахслар ҳам иштирок этди. 

Наврўзга бағишланган "кичик" марафон ғолиблари маълум бўлди

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкентда Наврўз байрамига бағишланган 21 километрлик асосий марафон ҳам бўлиб ўтади.

Наврўзга бағишланган "кичик" марафон ғолиблари маълум бўлди