Элнур Абдураимов Екатеринбургда нокаут билан ғалаба қозонди

Элнур Абдураимов профессионал боксдаги ўзининг тўртинчи жангини ҳам ғалаба билан якунлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 мар – Sputnik. Ўзбекистонлик профессионал боксчи Элнур Абдураимов кеча 23 март куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида “Мир Бокса” мусобақасидан муддатидан олдин нокаут билан ғалаба қозонди, деб хабар қилмоқда Олимпия қўмитаси.

“Россиялик боксчи Дмитрий Хасиевга қарши ўтказилган жангда ўзбекистонлик боксчи иккинчи раунд охирида кескин  ҳужумга ўтиб, рақибни танасига зарба бериш билан нокаутга учратди”, - дейилган хабарда.

Ушбу жанг Элнур Абдураимовнинг профессионал рингдаги тўртинчи жанги ва тўртинчи ғалабаси бўлди. Россиялик бокс мутахассислари “Мир Бокса” дунёсида “янги одам” бўлган ўзбекистонлик боксчининг ушбу ғалабасини юқори бағолашди.