ТОШКЕНТ, 23 мар - Sputnik. Самарқандлик аёл ўз фарзандини Тошкентда саккиз минг долларга сотишга уринди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.
22 Феврал 2018, 18:43
Ўзбекистон ИИВ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбир натижасида, 18 март куни аёл қўлга олинган. У Самарқанд вилояти Нарпай туманида рўйхатда турган ва вақтинча Тошкент вилояти Тошкент туманида яшаб келаётган бўлган.
"25 ёшли Ш.О. уч ойлик ўғлини Ўртачирчиқ туманида 8 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинди", - дейилади хабарда.
Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.