Остона номининг ўзгариши: Конституцияда бунга монеълик йўқ

Пойтахт номи мамлакат суверенитети, территориал яхлитлик ва президент мақомига дахлдор эмас, шу боис Конституцияга биноан шаҳарга бошқа ном берилиши мумкин
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Конституциявий кенгаш томонидан Остона номини қайта номлаш масаласи бўйича Конституцияга ўзгартиш киритишга ижобий хулоса берди. Бу ҳақда Конституциявий кенгаш аъзоси Иоган Меркель маълум қилди, деб ёзади Спутник Қозоғистон.

Жириновский Назарбоевдан Қозоғистондаги "қайта номлаш" жараёнини тўхтатишни сўради

Касим-Жомарт Токаев қонунчилик лойиҳасини киритгани йўқ, у фақат ғояни илгари сурди, деди Меркель.

"Ҳукумат бу қонунчилик лойиҳасини киритди. Лекин мажбурий шарт мавжуд. Конституцияга ўзгартириш киритилаётганида, Конституциявий кенгашнинг ижобий хулосаси бўлиши керак. Биз шундай хулосани бердик. Ҳам расман ҳам юридик жиҳатдан барча жараёнларга амал қилинди", - деди Меркель.

Конституцияга биноан мамлакат суверенитети, территориал яхлитлиги, президент мақоми ва давлат фаолиятининг асосий тамойиллари ўзгаришсиз қолади. Пойтахтнинг қайта номланиши бу масалаларга дахлдор эмас, деб таъкидлади Меркель.

"Интернетда турлича тахминлар юрибди, бу нотўғрилиги, ўз бўйнига президент ваколатларини олган шахс Конституцияга ўзгартиш киритиш ташаббускори бўлишга ҳақли эмаслиги ҳақида айтилаяпти. Мен сизга айтмоқчиман, Токаев ҳеч қандай қонунчилик лойиҳасини киритгани йўқ", - деб таъкидлади у.

Фуқаро сифатида Иоган Меркельнинг ўзи Остонанинг Нурсултонга қайта номланиши таклифини қўллаб-қувватлайди. Унинг фикрича, ёшлар "пойтахт билан боғлиқ тарихий жараённи яхши билишмайди, мамлакат қурилишида президент иштироки қандай бўлганидан хабардор эмас".

Президент томонидан ўзгартишлар имзоланиши билан Остона расман Нур-Султон, дея атала бошлайди.