Ўзбекча лезгинка: Петербургда Наврўз айёми қандай нишонланди

Sputnik Ўзбекистон мухбири Петербургдаги Ўзбек ёшлари ҳамкорлиги томонидан ташкил этилган Наврўз айёмига ташриф буюрди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Дмитрий Матвеев. 21 мартдан 22 мартга ўтар кечаси Санкт-Петербургда Торжковская кўчасида жойлашган “Хўжа Насриддин” кафесида ўзбекистонлик талабалар Наврўз байрамини нишонлашди.

Тадбирга юздан ортиқ киши ташриф буюрди. Бу нафақат ўзбек ёшлари, балки бошқа миллат вакиллари ҳам эди. Наврўз айёмини нишонлаш учун Тожикистон ёшлари ташкилоти вакиллари, Озарбайжондан меҳмонлар ва шаҳарда истиқомат қилувчи бошқа миллат вакиллари келишди.

Ўзбекча лезгинка: Петербургда Наврўз айёми қандай нишонланди

Ҳамкорлик раиси Неъматжон Мамаджановнинг маълум қилишича, у ушбу байрамни биринчи навбатда Петербургда таҳсил олаётган ёшларга миллий анъаналарни етказиш мақсадида ташкиллаштирмоқда. У Наврўз айёми Нева соҳилларида тўртинча марта кенг нишонлашмоқда.

“Асосан ёшлар сумалак тайёрлашади. Ёши улуғ аёллар эса бу жараённи назорат қилиб туришади. Шу йўсинда катта авлод ёш авлодга сумалак тайёрлаш сирларини ўргатишади”, - деди Мамаджонов.

Ўзбекча лезгинка: Петербургда Наврўз айёми қандай нишонланди

Талабалар кафе ёнида жойлашган  Торжковский бозорида қозон ўрнатишди. Улар миллий анъаналарга риоя қилишга ҳаракат қилишди, чунки сумалак тоза ва очиқ ҳавода тайёрланиши лозим.

Ўзбекча лезгинка: Петербургда Наврўз айёми қандай нишонланди

Ўзбекона миллий ширинлик тайёрланаётган вақтда ҳовлида ёқимли мусиқа садолар янграрди. Бир вақтнинг ўзида кафеда байрам шодиёналарини бошлаб юборилди. Ўзбекистонлик талабалар замонавий оммабоп қўшиқ садолари остида шўх рақс ижро этдилар. Уларнинг бу рақсларига бошқалар тезда қўшилишди. Айёмга ташриф буюрган меҳмонларга турли ширинликлар ва машҳур ўзбек ошини татиб кўриш таклиф қилишди.

Наврўз байрамига таклиф қилинган бошқа миллат вакиллари айёмни ҳақиқий шоуга айлантириб юборишди. Масалан, озарбайжонлик талабалар машҳур кавказча лезгинка рақсни ижро этишди.