ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Рафиқжон Жалилов Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
“Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан подполковник Рафиқжон Қўлдошевич Жалилов Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди”, -дейилади хабарда.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ бошлиғи тайинланди
© Пресс-служба ГУВД Ташкента
ИИББ матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу лавозимга тайинлангунга қадар подполковник Р.Жалилов Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ бригадаси махсус дивизиони қўмондони лавозимида ишлаган.