Эксперт: Остонанинг қайта номланиши Қозоғистон обрўсини тушириб юборади

Осона ("пойтахт" маъносида) ўз номини 1998 йилда олган. 1961 йилга қадар шаҳар Акмолинск номига эга бўлган, кейин Целиногадга алмаштирилган. 1998 йилгача эса Акмола деб юритилган. Остона номини Қозоғистон пойтахтига айлантирилгач, олган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Қозоғистон пойтахтининг Остонадан Нурсултонга айлантирилиши Қозоғистоннинг чет элдаги обрўйига салбий таъсир кўрсатиши мумкин, деб ҳисоблайди Осло университети ижтимоий-иқтисодий география профессори Майкл Жентиль. РИА Новости хабари асосида.

Жириновский Назарбоевдан Қозоғистондаги "қайта номлаш" жараёнини тўхтатишни сўради

Қозоғистоннинг янги президенти Касим-Жомарт Токаев илгарироқ республика пойтахти Остонани мамлакатнинг биринчи етакчиси Нурсултон Назарбоев шарафига Нурсултон этиб қайта номлашни таклиф этган эди. Чоршанба куни Қозоғистон парламенти депутатлари икки ўқишда конституцияга пойтахтни қайта номлаш тўғрисида тузатишларни қабул қилган эди. Пойтахт номи расман Нурсултон номига эга бўлиши учун фақатгина президент қарори камлик қилмоқда.

"Ном ўзгариши Қозоғистоннинг чет элдаги имижи ва обрўйига салбий таъсир ўтказади. Қозоғистон маркетингга катта маблағларни сарфлаган, аммо бу (шаҳар номи ўзгариши) мамлакатни имиж маъносида охирги йилларда тўпланган "очко"лардан маҳрум қилади", - деб ҳисоблайди тадқиқотчи. Жентилнинг айтишича, Остона шаҳри Қозоғистон рамзи сифатида ташкил этилган бўлган.

Осона ("пойтахт" маъносидаўз номини 1998 йилда олган. 1961 йилга қадар шаҳар Акмолинск номига эга бўлган, кейин Целиногадга алмаштирилган. 1998 йилгача эса Акмола деб юритилган. Остона номини Қозоғистон пойтахтига айлантирилгач, олган.