Ўзбекистон ЖАР, Эрон ва Гонконг фуқаролари учун виза шартларини соддалаштирди

ЖАР, Эрон ва Гонконг фуқаролари Ўзбекистонга кириш учун электрон виза олиш ҳуқуқига эга бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 мар - Sputnik. Жорий йилнинг 19 март кунидан ЖАР, Эрон ва Гонконг фуқаролари Ўзбекистонга кириш учун электрон виза олиш ҳуқуқига эга бўлди. Бу ҳақда Туризм қўмитаси хабар қилди.

Ўзбекистон президенти фармони билан 2019 йилнинг 19 мартидан Халқаро муносабатлар ривожи, мамлакат туризм соҳаси ривожига ижобий таъсир кўрсатувчи инвестицион иқлимни яхшилаш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида ушбу мамлакатлар рўйхатига, шунингдек, Эрон Ислом Республикаси, Жанубий Африка Республикаси ҳамда Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий минтақаси ҳам киритилган.

Ўзбекистон БАА фуқаролари учун визасиз режим жорий қилди

Мазкур фармон билан Эрон, ЖАР ва Гонконг фуқаролари Ўзбекистонда кўчмас мулк харид қилиш шарти билан мамлакатда яшаш ҳуқуқига эга бўлишади.

Бундай чора-тадбирлар Ўзбекистонга ташриф буюрадиган хорижий сайёҳлар оқимини ошишига, шунингдек, жаҳон мамлакатларини Ўзбекистон билан маданий, илмий, савдо-сотиқ ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасидаги алоқаларини ривожланишига ҳамда жаҳон ҳамжамиятида мамлакат имиджини янада ошишига ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БАА фуқароларига Ўзбекистонга визасиз кириш ҳуқуқини берилган эди.