ТОШКЕНТ, 21 мар - Sputnik. Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида Наврўз байрами шодиёналарида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
Хабарда қайд этилишича, портлаш оқибида ҳалок бўлган сони 6 кишига етган ва 23 киши эса жароҳат олган.
Аввалроқ Афғонистон маҳаллий нашрлари икки киши қурбон бўлгани ва 14 киши жароҳат олгани ҳақида хабар қилишган эди.
Маҳаллий нашрлар хабарларига кўра, портлаш пайшанба куни Кобулнинг Карт-е-Сахи туманида одамлар баҳор байрами, табиат янгиланиши айёми, янги йил – Наврўз байрамини нишонлаётган жойда содир бўлган. Гувоҳларнинг айтишига кўра, портлаш ракетадан ўққа тутиш билан боғлиқ бўлиши мумкин.