Ироқда туристик паром ағдарилиб кетди – 45 киши ҳалок бўлди

Аксарият йўловчилар болалар ва уларнинг ота-оналари эканлиги айтилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 мар - Sputnik. Ироқда “аль-Жазира” туристик паром ағдарилиб кетди. Бу ҳақда РИА Новости ўз манбасига таяниб хабар қилмоқда.

Хабарда қайд этилишича, паром бортида ўнлаб кишилар бўлган. Ҳозирда 45 киши қурбон бўлгани маълум.

Фожиа Мўсулнинг аль-Габат туманида содир бўлди. Аксарият йўловчилар болалар ва уларнинг ота-оналари эканлиги айтилмоқда.

Айни дамда қидирув ва қутқарув ишлари олиб борилмоқда.