Ёқутистон аҳли меҳнат мигрантларига қарши норозилик намойишига чиқмоқда

Ёқутистонлик аёл қирғизистонлик таксистлар томонидан зўрлангач, маҳаллий аҳоли митингларга чиқишни бошлади. Халқ норозилиги тобора кескин тус олмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Ёқутистоннинг бир неча минг аҳолиси 18 март куни Марказий осиёлик меҳнат мигрантларига қарши митингга чиқди. Бу ҳолат Қирғизистоннинг уч нафар фуқароси маҳаллий аёллардан бирини зўрлагандан кейин юз берди.

Тергов қўмитаси аёлни таҳқирлашда гумонланаётган таксистларга қарши жиноий иш қўзғатди ва уларни қўлга олди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Ёқутистондаги қирғиз диаспораси вакиллари юз берган ҳодиса учун зудлик билан кечирим сўрашган бўлса-да, аммо шаҳар аҳолисининг норозилиги тобора кучаймоқда.

Ёқутистонлик аёлни зўрлашда айбланаётган шахс ҳибсга олинди

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари мигрантларга таҳдидлар ёзилган ёзувларни эълон қилишни бошлаб юборган, аммо ҳукумат миллатлар ўртасида можарога йўл қўймасликлари, тартиб ўрнатишларини айтиб, ваъдалар бермоқда.

17 март куни маҳаллий ОАВ кўнгиллилардан олинган хабар асосида Ёқутистоннинг 36 яшар фуқароси йўқолгани ҳақида эълон тарқатган эди. Волонтёрларнинг сўзларига кўра, аёл жуда кеч уйига қайтаётган бўлган ва уйларнинг бирини олдида номаълум шахслар уни машинага ўтқазиб, олиб кетишган. Жабрдийда қизига қўнғироқ қилишга улгурган.

Эртаси куни аёл ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилган. Тергов қўмитаси хабарига кўра, ёвуз ниятли шахс асир олган аёлни гараж бокслари олдида зўрлаган, сўнгра иккита таниши ишлайдиган автомобил тузатиш устахонасига олиб борган. Аёл эркакларнинг ухлашини пойлаб, сўнгра у жойдан қочиб кетган. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Гумондорлар шу куннинг ўзида қўлга олинган, уларнинг барчаси ўз айбларига иқрор бўлганлар.

Тез орада ОАВда бош гумондор - Қирғизистон фуқароси эканлиги ҳақида хабарлар тарқалди. У ва унинг шериклари таксистлик қилишлари айтилмоқда. Бу хабар Ёқутистонда жамоатчилик орасида катта шов-шувларга сабаб бўлди: бир неча юз норози фуқаролар шаҳарнинг бош майдонига митингга чиқдилар. Улар мигрантлар номига ёқимсиз лозунгларни қичқиришган ва ҳукуматни регионда ноқонуний миграцияга нуқта қўйишга чақирганлар.