Қозоғистон парламенти Остона номини Нурсултонга ўзгартиришни маъқуллади

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳри номи Нурсултон деб ўзгартирилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 мар - Sputnik. Қозоғистон пойтахти Остона шаҳри номи Нурсултон деб ўзгартирилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Хабарда қайд этилишича, Қозоғистон парламенти депутатлари иккинчи ўқишда конституцияга пойтахт номини биринчи президент Нурсултон Назарбоев шарафига тузатиш киритиш тўғрисида қарор қабул қилишди.

“Тарихий қарор қабул қилинди”, - деди Қозоғистон парламенти депутати Нурлан Нигматулин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон президенти лавозимига киришган Қосим-Жомарт Токаев Қозоғистон пойтахти Остона шаҳри номини Нурсултонга ўзгартириш таклифини киритган эди.