ТОШКЕНТ, 20 мар – Sputnik. Тошкент шаҳрида баландлиги 57 метр бўлган Ўзбекистон байроғи ўрнатилади.
“Бугун соат 15:00 да Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек ва Махтумқули кўчалари кесишмасида баландлиги 57 метр бўлган Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи ўрнатилади”, - дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.
Шунингдек, мазкур ҳудудда баҳорий айём Наврўз муносабати билан “Наврўз” номли сайилгоҳ очилади ва мусиқали фаввора ҳам ишга туширилади.
Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг июль ойида Тошкент шаҳридаги "Халқлар дўстлиги" майдонида Ўзбекистондаги энг катта давлат байроғи ўрнатилган эди. Байроқнинг баландлиги 65 метр, ўлчами эса 20 метрга 10 метрга тенг.
Тошкентда яна бир улкан Ўзбекистон байроғи ўрнатилади
© Фото: Рамиз Бахтияров