ТОШКЕНТ, 20 мар - Sputnik. Ўзбекистонда Наврўз байрами тантаналари бошланмоқда. Бугун ижтимоий тармоқлардан шоу-бизнес юлдузларининг вилоятларда берган концертлари видеоси тарқалди.
Хонанда Зиёда ўзининг турли шаҳарардаги мухлисларини олтинранг либоси ва қувноқ қўшиқлари билан ҳайратда қолдирди.
Муниса Ризаева ҳам вилоятларда концерт берди.
Хонанда Севара бўлса ўзининг жозибадор рақси билан Жарқўрғонда ёшу-қарини ўйинга туширди.
Эслатиб ўтамиз, бу йил Ўзбекистондан Наврўз байрамида 4 кун дам олиш куни бўлади: 21, 22, 23 ва 24 март. Барча шаҳарларда байрам тантаналари ва халқ сайллари ўтказиш режалаштирилган.