Россияда "Hyundai"ни ўғирлаган шахс Ўзбекистон чегарасида қўлга тушди

Ҳолат юзасидан Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигига хабар берилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 мар - Sputnik. Россия Федерациясида ўғирланган автомашина "Ғишт-Кўприк" божхона чегара постида тўхтатиб қолинди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

Хабарда айтилишича, 2019 йил 1 март куни Давлат Божхона қўмитаси ходимлари  томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Тошкент туманидаги "Ғишт-Кўприк" божхона чегара постида "Hyundai Solaris" русумли автомашина тўхтатиб текширилган.

Ушбу автомашина Россия Федерациясидан ўғирланганлиги аниқланган ва автомашинани бошқариб кетаётган А.Ғ. қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигига хабар берилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.