Назарбаев истеъфосидан сўнг Олма-Ота банкларида доллар тугаб қолди

Нурсултон Назарбаев истъфосидан сўнг Қозоғистонда доллар алмаштириш ҳажми кескин ошди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 мар – Sputnik. Нурсултон Назарбаев истеъфосидан сўнг Қозоғистонда хорижий валюта сотиб олиш ҳажми кескин ошди, деб хабар қилмоқда Sputnik Қозоғистон.

Қозоғистон президенти Токаев Остона номини Нурсултонга ўзгартиришни таклиф этди

Бугун эрталаб Қозоғистон фонд биржасида америка валютаси курси 1,64 тангага ошиб 378,04 тангани ташкил қилди.

Курс ўсиши унчалик  катта бўлмасада, лекин хорижий валюта сотиб олиш ҳажми кескин ошди.  19 март куни Қозоғистон валюта биржасида 72 миллион доллар алмаштирилган бўлса, бугун 255 миллион доллар алмаштирилган.

Sputnik Қозоғистон мухбири, бугун эрталаб Олма-Ота шаҳридаги бир неча валюта айрбошлаш шахобчаларида доллар йўқлигига шахсан амин бўлган. Бир қатор банкларга телефон орқали мурожаат қилган мухбир ҳам худди шундай жавоб олган.