ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Қозоғистон аҳолиси президент Нурсултон Назарбоев истеъфосига қандай муносабат билдирганини Sputnik Ўзбекистон материалида ўқинг.
Нурсултон Назарбоев 19 март куни тўғридан-тўғри эфирда президентлик ваколатини ўзидан сокит қилди.
Қозоғистондаги интернет фойдаланувчилари бу хабардан қаттиқ ҳайратга тушдилар.
Масалан, Sultan никли қозоғистонлик қирғизлардан энди нима қилиш борасида маслаҳат сўрамоқда.
Assem Mirjekeeva эса Назарбоевдан хизмати учун миннатдор.
Манс Налетчик Twitterда энди давлат раҳбари постини ким эгаллаши билан қизиқмоқда.
Minho's эса бугун у ўз ҳаётида биринчи марта мамлакат президенти алмашганига гувоҳ бўлгани ҳақида ёзган.
Бектур Казакбаев Борис Ельцин ва Нурсултан Назарбоев ўз лавозимларини катта шодиёна арафасида тарк этганликлари ҳақида пост қолдирган.
Konstantin v. Eggert Қозоғистоннинг биринчи президентини собиқ иттифоқи етакчилари орасида энг доно деб топган.
Айрим фойдаланувчилар ўз иш кабинетларидан Нурсултон Абишевичнинг портретини олишни бошлаган.