Тошкентда 21 яшар аёлни Дубайга фоҳишаликка юбораётган шахс қўлга олинди

Суриштирувда жиноятчи Дубай шаҳрида қўшмачилик билан шуғулланувчи “Шаҳноза” исмли аёл билан олдиндан тил бириктириб, унинг кўмагида аёлга авиачипта сотиб олганлиги аниқланади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 мар - Sputnik. Тошкентда 21 яшар аёлни Дубайга фоҳишаликка юбораётган шахс қўлга олинди.

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг маълум қилишича, 14 март куни Ўзбекистон ИИВ ҳамда Жиззах вилояти ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилади. Тадбир натижасида Тошкент шаҳридаги И.Каримов номидаги халқаро аэропортда Бухоро вилоятида яшовчи 35 ёшли Н.Ш. БААнинг Дубай шаҳрига 21 ёшли Н.Ж. исмли аёлни шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш учун юбораётган вақтида қўлга олинади.

Тошкент аэропортида тезкор тадбир: Дубайга фоҳишаликка олиб кетаётган шахс қўлга олинди

Суриштирув давомида Н.Ш. Дубай шаҳрида қўшмачилик билан шуғулланувчи “Шаҳноза” исмли аёл билан олдиндан тил бириктириб, унинг кўмагида Н.Ж.га авиачипта сотиб олганлиги ва Н.Ж. Дубай шаҳрига етиб боргандан сўнг, аввалига 3500 АҚШ доллари ишлаб бериши кераклиги аниқланди, дейилади хабарда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.