Ногирон фарзандини парваришлаган оналарга нафақа тўланади

Эндиликда тегишли иш стажига эга бўлмаган болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга улар 55 ёшга етганларида ижтимоий нафақа тайинланади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 мар – Sputnik. 2019 йил 18 март куни Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, эндиликда тегишли иш стажига эга бўлмаган болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга улар 55 ёшга етганларида ижтимоий нафақа тайинланади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар қилинди.

Мазкур нафақа боланинг ногиронлиги тўғрисида Тиббий-маслаҳат комиссиясининг тиббий хулосаси ёки маълумотномаси асосида тайинланади.

Ҳатто пенсионерлар ҳам ёш бўлолмайди

Қонунчиликка мувофиқ, I ва II гуруҳ ногиронларга, ёшга доир ёки боқувчисини йўқотганлик нафақаси тайинланган нафақа олувчиларга, агар улар ҳақ тўланадиган ишни бажариши ёки даромаднинг бошқа манбаига эга бўлиши муносабати билан нафақа тўлаш тўхтатилар эди.

Қарор билан мазкур тартиб бекор қилинди, яъни нафақа олувчи бошқа даромад келтирадиган иш билан шуғулланиши ёки шуғулланмаслигидан қатъий назар нафақа тўлаш давом эттирилади.